Юлдуз Усмонованинг мурожаати: мухолифатчилар хурсанд бўлмасин

Oбуна бўлиш
“Мухолифатчиларнинг ёзаётган гаплари ҳеч ақлга сиғмайдиган гаплар, боз устига менинг қўшиқларим билан боғлаб ёзганлари ҳам бор”, дейди хонанда.

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова YouTube видеохостингида Президент Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан видеомурожаат жойлаштирди.

Мурожаатда хонанда мухолифатчиларга қарата “Мен ҳеч қачон ҳеч кимнинг қуроли бўлган эмасман. Мен ҳамиша халқ тарафдаман!” дейди.

“Бутун дунё, барча подшоҳлар “бизни ҳам шундай кузатишармикан?”дея ҳавас қилди. Мухолифатчилар хурсанд бўлмасин”, дейди Юлдуз Усмонова.

Хонанда шунингдек, халққа ҳам мурожаат қилар экан, “Ҳаммангизга мурожаат, халқимизга мурожаатим – бирлашинглар! Ўзбекистон халқи, ёшларимиз, ишонманг ҳар хил бўлмағур гапларга. Ҳеч ким бу юртда уруш бўлишини хоҳламайди”, дейди.

Хонанда Туркияда яшаган даврида уни ўзларига оғдириш учун ҳаракат қилишгани, лекин буларнинг бари бефойда эканлигини таъкидлайди.

Мурожаат сўнгида Юлдуз Усмонова Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов бошчилигида қурилган тизим борлигини, Ўзбекистон Ислом Каримов бошлаб берган йўлда давом этишини таъкидлаб, барчага соғлик-саломатлик тилайди.

Янгиликлар лентаси
0