Тожикистонда Афғонистондан наркотик олиб кирилишининг олди олинди

Oбуна бўлиш
Унинг сўзларига кўра давлат чегарасини бузиб ўтган икки қуролланган шахс чегарачилар билан тўқнашган.

ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Тожик чегарачилари Афғонистондан наркотик моддалар олиб ўтишга бўлган навбатдаги уринишни бартараф этдилар, деб хабар беради РИА Новости Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари матбуот котиби Муҳаммад Улуғхўжаевга асосланиб.

"Тожик-афғон чегарасидаги “Хоруғ” чегара отряди масъулиятидаги ҳудудда тезкор маълумот асосида ўтказилган оператив тадбир натижасида чегарадан наркотик моддалар олиб ўтилишининг олди олинди", — деди Улуғхўжаев.

Унинг сўзларига кўра давлат чегарасини бузиб ўтган икки қуролли шахс чегарачилар билан тўқнашган.

"Чегарачиларнинг талабига бўйсунмаган қонунбузарлар ўт очишган ва қуролли тўқнашув юз берган. Оқибатда контрабандачилардан бири йўқ қилинди, яна бири қўшни давлат ҳудудига ўтиб яширинди. Воқеа жойидан битта ПМ тўппончаси, олтита патрон, 11 килограмм гашиш моддаси ва автомобилнинг резина камераси олинди", — деди матбуот котиби.

Бу йил бошидан буён тожик-афғон чегарасида содир бўлган 22-қуролли тўқнашув бўлиб, тўқнашувлар оқибатида 12 нафар қуролланган чегарабузар йўқ қилинган.

Янгиликлар лентаси
0