Куртов: сайловларда Мирзиёевнинг реал оппонентлари бўлмайди

Oбуна бўлиш
Сиёсатшунос Аждар Куртовнинг Конститутцияга мувофиқ кейинги уч ой давомида Президент вазифасини бажарувчи бўлиши лозим бўлган Ниғматулла Йўлдошевнинг нега бу ваколатни "рад этгани" борасида ўз тахминларини билдириб ўтди.

ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik, Мария Шелудякова. Шавкат Мирзиёевнинг вақтинча Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинланишини кутилган воқеа деб айтиш мумкин, деб таъкидлади Спутник нашрига Россия стратегик тадқиқотлар институти эксперти Аждар Куртов.

Ўзбекистон Республикаси Сенати мажлиси - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёевнинг номзодини Сенат Раиси таклиф қилди
Республика Конституциясига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси зиммасига юклатилади. Лекин Олий Мажлис Сенати Раиси Йўлдошев бу ваколатни қабул қилишни рад этди.

Куртовнинг фикрича, Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев тасодифан вақтинча президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланмаган. "Гап шундаки, — дейди суҳбатдош. — Муҳандис-мелиоратор сифатида Мирзиёев юқори лавозимда Ўзбекистон учун жиддий муаммолардан бири бўлган — сув танқислигини ҳал этиши мумкин".

Сиёсатшунос, шунингдек, Мирзиёев Ислом Каримов туғилиб ўсган жой — Самарқандда ҳоким бўлганини эслатиб ўтиб, бу Ўзбекистоннинг биринчи президенти томонидан билдирилган ишончдан дарак бўлиши мумкин, деган фикрни айтиб ўтди.

"Эҳтимол, Мирзиёев ҳозирча ташқи сиёсатда етарлича тажрибага эга эмасдир, аммо у хўжалик ходими сифатида ишда тўхталишлар бўлишига йўл қўймаслиги аниқ, — деди Куртов. – Ўзбекистон олдида эса айни вақтда иқтисодиёт билан боғлиқ муаммоларни ечишдек мураккат масала турибди".

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: Шавкат Мирзиёевнинг тайинланиши – тўғри қарор

Навбатдан ташқари президент сайловлари санаси ҳозирча белгиланмаган. Конститутцияга мувофиқ, ўзбекистонликлар ўз президентини уч ойдан сўнг сайлашлари лозим. Экспетрнинг фикрича, бу сайловларда Мирзиёевнинг реал оппонентлари бўлмайди.

"Ўн йилдан ортиқ вақт олдин бир кулгили воқеа рўй берган эди. Президентлик сайловларига бир академик институт раҳбари номзоди илгари сурилган эди. Сайлов участкасидан чиқаверишда бу номзод шахсан ўзи Ислом Каримов учун овоз берганини тан олган эди. У бу билан Ўзбекистондаги мавжуд сиёсий тизимни танқид остида қолдирди. Бу сафар ҳам шунга ўхшаш воқеа такрорланса ажабмас", — дейди ишонч билан сиёсатшунос.

Янгиликлар лентаси
0