Паралимпиада очилишида Россия байроғи кўтариб чиққан белорус жазоланди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишXV ёзги паралимпиада ўйинлари очилиш маросими
XV ёзги паралимпиада ўйинлари очилиш маросими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Белоруссия делегацияси вакили Андрей Фомочкин Рио-де-Жанейрода XV ёзги Паралимпиада ўйинлари очилиш маросимида Россия байроғини кўтариб чиқди.

ТОШКЕНТ, 8 сен —Sputnik. Халқаро Паралимпиада қўмитаси (IPC), россия байроғи кўтариб чиққан Белоруссия жамоаси вакили Андрей Фомочкиннинг аккредитациясини бекор қилди, Р-спорт хабари асосида.

2016 йилги XV ёзги Паралимпиада ўйинлари очилиш маросими 8 сентябр куни Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтди. Ушбу маросимда Белоруссия делегацияси вакили, спортчиларни енгил атлетика бўйича таёрлаш маркази директори Андрей Фомочкин Россия байроғини кўтариб чиқди. Қўриқчилар уни тутиб стадиондан чиқариб юборгунича, Фомочкин стадион айлана йўлагининг тўртдан бир қисмини кесиб ўтишга улгурди.

Кейинроқ, Халқаро Паралимпиада қўмитаси (IPC) ушбу воқеа туфайли, унинг аккредитациясини бекор қилди.  

Белоруссия Паралимпиада қўмитаси раиси Олег Шепель айтишига кўра, ушбу намойиш сиёсий сабабларга кўра эмас, Россия спортчилари билан ҳамжиҳатлик рамзи сифатида қилинган.

Фомочкин амалга оширган намойиш расмий Минск томонидан яхши баҳоланди. “Бизнинг спортчи ўзини ҳақиқий дўстдек, эркакдек тутди”, — деди Белоруссия ТИВи. “Россияликлар биз учун энг яқин халқ, биз уларни қўллаб-қувватламасдан иложимиз йўқ эди”, — деди Александр Лукашенко.

Россияда ҳам Фомочкиннинг намойиши катта олқишларга сазовор бўлди. “Белоруссиялик паралимпиадачилар ишига қойил қолиш керак”, — деди Дмитрий Песков. Интернет фойдаланувчилари бўлса Андрей Фомочкинни “Халқлар дўстлиги” ордени билан мукофотлашни таклиф қилишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0