Қирғизистонда ШҲТ антитеррор машғулотлари бўлиб ўтади

© Sputnik / Владимир Пирогов / Медиабанкка ўтишҚирғизистонда ШҲТ ўқув-машғулотлари
Қирғизистонда ШҲТ ўқув-машғулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Тинчлик мақсадида 2016” номли ушбу машғулотлар ШҲТ Бирлашган қўшнларининг тоғ шароитларида жанговар тажрибасини оширишга қаратилган.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. ШҲТ Бирлашган қўшларининг “Тинчлик мақсадида 2016” номли антитеррор ўқув-машғулотлари 15 сентябрда Қирғизистон ҳудудида бошланади. Унда Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия Федерациялари ҳарбий бўлинмалари иштирок этади, деб хабар қилди Қирғизистон Бош штаби.

“2016 йилнинг 15-21 сентябр кунлари 20636 рақамли ҳарбий қисм ҳудудида ШҲТга аъзо мамлакатлар иштирокида “ШҲТ мамлакатлар ҳарбий кучлари иштирокида бирлашган антитеррор операцияси таёрлаш ва ўтказиш” мавзусида штаб-қўмондонлик ўқув машғулотлари бўлиб ўтади”, — деди Бош штаб вакили.

Ўқув машғулотлари вақтида ШҲТ Бирлашган ҳарбий кучлари беш мамлакат ҳарбий қўшнлари биргаликда антитеррор операциялари ўтказиш, бошқарув органларини, ҳарбий кучларини ва террорчилик, экстремизм ва сепаратизмга қарши кураш кучларини такомиллаштириш масалалари билан шуғулланишади.

Манёврлар вақтида ШҲТ Бирлашган қўшнлари тоғ шароитларида биргаликда таёргарлик кўришади, дейишда Қирғизистон Бош штабида.

Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти – доимий амал қиладиган ҳудудий халқаро ташкилот бўлиб у 2001 йилда, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан ташкил қилинган. Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Монголия ва Покистон ташкилотда кузатувчи мақомига эга. Белоруссия, Туркия ва Шри-Ланка — диалог бўйича ҳамкор мақомида.

Янгиликлар лентаси
0