Скворцова: Ислом Каримов ҳаётини сақлаб қолиш учун икки гуруҳ мутахассислар курашишган

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишРоссия Соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова
Россия Соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Скворцованинг сўзларига кўра Ўзбекистонга икки гуруҳ мутахассислар юборилган, улардан бири - машҳур жарроҳ Лео Бокерия бошчилигидаги кардиохирурглар жамоасидир.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Россиялик мутахассисларнинг бир гуруҳи бир неча кун давомида Ўзбекистонда Ислом Каримовнинг ҳаёти учун курашдилар, деб хабар қилди Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Вероника Скворцова.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов – қалбларга ҳайкалини ўрнатган раҳбар
2 сентябр куни "Ўзбекистон" телевиденияси Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов инсульт натижасида 78 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этгани ҳақида хабар қилган эди. Ислом Каримов ўзи туғилиб ўсган шаҳар — Самарқандда мусулмон урф-одатларига кўра дафн этилди.

"Улар жуда кўп ишни амалга оширдилар, бир неча кун давомида Ўзбекистон президенти ҳаёти учун курашдилар", — деди Скворцова.

Скворцованинг сўзларига кўра Ўзбекистонга икки гуруҳ мутахассислар юборилган, улардан бири — машҳур жарроҳ Лео Бокерия бошчилигидаги кардиохирурглар жамоасидир.

Янгиликлар лентаси
0