16-сентябр куни Москвада Ислом Каримовни хотирлаш маросими ўтказилади

© Sputnik / Ильясов / Медиабанкка ўтишЎзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016-йил 16-сентябр куни Умумроссия ўзбеклар, ўзбекистонликлар конгресси Москвада Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш маросимини ташкиллаштиради.

ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Умумроссия ўзбеклар ва ўзбекистонликлар конгресси Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш тадбирини ташкиллаштиради, деб хабар қилинган конгресс расмий сайтида.

Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси. 3 сентябрь - Sputnik Ўзбекистон
Москвада Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирилмоқда
Тадбир жорий йилнинг 16 сентябр куни Москва вақти билан 16:00да Москва шаҳри, "Алма-Атинская" метроси (вагоннинг олд томонидан чиқилади), Братеевская кўчаси 16 уй, 3 корпус манзилида ўтказилади.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2 сентябр куни, 78 ёшида инсульт оқибатида Тошкент шаҳрида вафот этди. Марҳум ўзи туғилиб ўсган шаҳар — Самарқандда, тарихий Шоҳи-Зинда қабристонида мусулмон урф-одатларига кўра дафн этилди.

Ўзбекистон раҳбарини сўнгги манзилга кузатиш учун Ўзбекистонга 17 мамлакат делегациялари етиб келдилар.

3 сентябр куни ўтказилган дафн маросимида Россия томондан Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация иштирок этди.

6 сентябр куни Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш ва марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор қилиш мақсадида Россия президенти Владимир Путин Самарқандга ташриф буюрди.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, буюк сиёсат арбоби —  Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг сўнмас хотираси барча миннатдор юртдошларимизнинг, бутун халқимизнинг қалбида абадий сақланиб қолади.

Янгиликлар лентаси
0