Ўзбекистон КХДРда ўтказилган ядровий синовлардан хавотирда

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишПхеньян
Пхеньян - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент Пхеньяндан дунёда барқарорликни бузаётган хавфли синовларни тўхтатиб, мавжуд бўлган муаммоларни тинчлик йўли билан ҳал қилишни сўрамоқда.

ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. 9 сентябрда Шимолий Кореяда ўтказилган навбатдаги ядро синовлари Ўзбекистонни хавотирга солди, деб хабар қилди Жаҳон ахборот агентлиги.

“Ўзбекистон Пхеньяндан дунёда барқарорликни бузаётган хавфли синовларни тўхтатиб, мавжуд бўлган муамоларни тинчлик ва дипломатия йўли билан ҳал қилишни сўрайди”, — дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, ядровий синовлар ўтказиш БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бузиб, ҳудуд ва бутун дунё хавфсизлигига таҳдид солмоқда.

Янгиликлар лентаси
0