Жанубий Корея Пхенянни кулга айлантиришга таёр

© Foto : InSapphoWeTrustСеул шаҳри
Сеул шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рёнхап хабарига кўра, Жануб ушбу мақсадда ўзининг 300, 500 ва 1 минг км узоқликка учувчи “ер-ер” туркумдаги ракеталаридан фойдаланиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Жанубий Корея ҳарбийлари Пхенянга олдиндан зарба бериш режасини ишлаб чиқишди, деб хабар қилди Рёнхап агентлиги.

“Агар Шимол ядро қуролидан фойдаланганининг заррача аломати сезилса, Пхеняннинг ҳар бир тумани, айниқса раҳбарият жойлашган районлар баллистик ракеталар ва фугас снарядлар ёрдамида ер билан яксон қилинади. Бошқача қилиб айтганда, Шимол пойтахти кулга айлантирилиб харитадан ўчирилади”, — дейилган Жанубий Корея ҳарбийлари хабарида.

Рёнхап хабарига кўра, Жануб ушбу мақсадда ўзининг 300, 500 ва  1 минг км узоқликка учувчи “ер-ер” туркумдаги ракеталаридан фойдаланиши мумкин.

Ундан ташқари, Жанубий Кореяда махсус ҳарбий қисм мавжуд бўлиб, унинг вазифаси Шимолий Корея раҳбариятини йўқ қилишдир.

Эслатиб ўтамиз, жума куни Шимолий Корея қуввати 10 килотонна бўлган ядровий қуролни ер ости синовидан ўтказди. Ушбу синовлар КХДР тарихида энг кучли ядро қуроли синови бўлди.

Янгиликлар лентаси
0