Клинтонга "ўпка шамоллаши" ташхиси қўйилди

© AFP 2023 / Brendan SmialowskiХиллари Клинтон
Хиллари Клинтон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Касаллиги сабабли АҚШ президентлигига номзод ўзининг Калифорнияга хизмат сафарини қолдирди. Клинтон 11 сентябрь қурбонларини хотирлаш маросимида ўзини нохуш сезганди.

 

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод, мамлакатнинг собиқ бош котиби Хиллари Клинтон зотилжам сабабли сайловолди кампанияси доирасидаги Калифорнияга хизмат сафарини қолдирди, деб хабар беради РИА Новости Рейтер агентлигига асосланиб.

Клинтоннинг сайлов кампанияси матбуот котиби Ник Меррилл Клинтон Нью-Йоркдаги 2001 йил 11 сентябрда юз берган теракт қурбонларини ёдга олиш маросимида ўзини ёмон ҳис қилганини таъкидлади.

Шифокор Лиза Бэрдакнинг айтишича, Клинтон бир неча кун давомида йўталишдан азоб чеккан.

АҚШ президентлигига номзод Хилари Клинтон ва АҚШ президенти Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
Хиллари Клинтон Трамп АҚШ президенти бўлишга яроқсиз, деб айтди

"Мунтазам йўтал сабабли жума куни ўтказилган текширувдан кейин унга “ўпка шамоллаши” ташхиси қўйилди”, дейилади шифокорнинг баёнотида.

Шунингдек, Клинтонга дорилар ёзиб берилгани ва дам олиши тавсия этилгани айтилади.

Клинтон хоним 11 сентябрь қурбонларини хотирлаш маросимида ҳушидан кетиб қолганди.

 

Янгиликлар лентаси
0