Тошкентда ғаройиб расмлар кўргазмаси очилди

© Sputnik / Александр Кожохин / Медиабанкка ўтишМосквадаги 3D-расмлар фестивали
Москвадаги 3D-расмлар фестивали - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўргазма доимий равишда, дам олиш кунларисиз ишлайди ва ундаги расмлар сони кўпайиб боради.

ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Тошкентда илк 3D расмлар кўргазмаси очилди. Ташриф буюрувчилар расмларни нафақат томоша қилишлари, балки бевосита уларнинг қаҳрамонларига айланишлари мумкин, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Россиялик дизайнерлар томонидан яратилган бу расмлар нафақат девордан, балки кўргазма зали полидан ҳам ўрин олган бўлиб, махсус 3D эффектини ҳосил қилади.

"Расмлар устида юриш, ўтириш ва ҳатто ётиш ҳам мумкин. Ташриф буюрувчилар худди шундай қилишмоқда",- дейди кўргазма ташкилотчиси Дмитрий Ким.

Унинг айтишича, бундай кўргазма ташкил этиш ғояси унга Таиланддаги ана шундай кўргазмада бўлганидан кейин келган.

"Тошкент учун бу албатта янгилик ва биз бу фотокўргазмага кўплаб одамлар келишига ишонгандик. Кўргазмани мамлакатнинг бошқа вилоятларида ҳам ташкил қилишимиз мумкин",- деб қўшиб қўйди Ким.

Кўргазма доимий равишда, дам олиш кунларисиз ишлайди ва ундаги ҳозирда 30тани ташкил этувчи расмлар сони кўпайиб боради.

Сурат билан уйғунлик тасаввурини уйғотиш учун ташриф буюрувчи 3D расм олдида тўғри жойни танлай олиши керак. Ана шунда у расмнинг ажралмас қаҳрамонига айланади.

Антиқа кўргазмада қоидалар ҳам антиқа. Залга киришдан олдин ташриф буюрувчилар оёқ кийимларини ечишлари лозим.

Янгиликлар лентаси
0