Хитой Корея инқирози учун АҚШ жавобгар эканлигини айтди

Oбуна бўлиш
Илгарироқ Пентагон раҳбари Эштон Картер Хитойни КХДР ядровий дастуридан воз кечиши учун Пхеньянга босим ўтказишга чақирганди.

ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Корея яриморолида Шимолий Кореянинг ядровий синовлари оқибатида пайдо бўлган инқирозни ечиш учун Хитой эмас, АҚШ жавобгардир, деди Хитой ТИВ вакили Хуа Чуньин деб хабар беради РИА Новости.

Илгарироқ Пентагон раҳбари Эштон Картер Хитойни КХДР ядровий дастуридан воз кечиши учун Пхеньянга босим ўтказишга чақирганди. Ослога ташрифи чоғида Картер жаҳон ҳамжамиятига навбатдаги ядро синовларидан кейин Шимолий Кореяга босимни “икки карра” кучайтириш чағириғи билан чиққан ва бунда Хитойнинг ўрнини таъкидлаганди.

"Менимча, жаноб Картер ўта камтарлик қилди. Шимолий Корея ядровий муаммосининг илдизи Хитойга эмас, АҚШга бориб тақалади. Бу муаммо АҚШ ва КХДР ўртасидаги низодан бошқа нарса эмас. Эҳтимол АҚШ бу муаммонинг ривожланишини кўриб чиқиши ва уни қандай қилиб самарали тарзда ҳал қилишни ўйлаб кўриши зарурдир. Бунга АҚШ жавобгар, чунки айнан улар бу муаммони пайдо қилишди", — деди Хуа Чуньин Пентагон раҳбарининг сўзларига изоҳ берар экан.

Пхеньян - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон КХДРда ўтказилган ядровий синовлардан хавотирда

У шунингдек санкция ва босимлар вазиятни фақатгина чигаллаштириши мумкинлигини таъкидлади.

"Бу муаммони ечиш учун бир-биримизнинг хавфсизлик манфаатларимизни ҳисобга олишимиз лозим. Биз барча томонларни баёнотлар ва хатти-ҳаракатларда эҳтиёткор бўлишга, вазиятни чигаллаштирмасликка ҳамда Корея яриморолида тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлашга чақирамиз", — қўшиб қўйди Хуа Чуньин.

АҚШ мунтазам равишда Пекинни Пхеньянга таъсир ўтказмасликда айблаб келади. Хитой эса ўз навбатида барча уринишларни қилаётгани ва муаммо Вашингтон ва Пхеньян ўртасидаги низода эканлигини таъкидлайди.

Янгиликлар лентаси
0