Назарбоев Самарқандга ташриф буюрди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишҚозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шунингдек Қозоғистон президенти Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказади.

ТОШКЕНТ, 12 сен – Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш ниятида Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар беради Қозоғистон президентининг расмий сайти.

Ташриф доирасида Ислом Каримовнинг қабрига гул қўйиш ва унинг оиласи билан учрашиш режалаштирилган, дейилади хабарда.

Шунингдек Қозоғистон президенти Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказади.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2 сентябрь куни 78 ёшида инсульт оқибатида Тошкент шаҳрида вафот этди ва ўзи туғилиб-ўсган шаҳар — Самарқандда, тарихий Шоҳи-Зинда қабристонида мусулмон урф-одатларига кўра дафн этилди.

Ислом Каримов мусулмончилик урф-одатларига кўра дафн этилди

Ўзбекистон раҳбарини сўнгги манзилга кузатиш учун Ўзбекистонга 17 мамлакат делегациялари етиб келдилар. 3 сентябрь куни ўтказилган дафн маросимида Россия томондан Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация иштирок этди.

6 сентябрь куни Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш ва марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик изҳор қилиш мақсадида Россия президенти Владимир Путин Самарқандга ташриф буюрди.

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, буюк сиёсат арбоби — Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг сўнмас хотираси барча миннатдор юртдошларимизнинг, бутун халқимизнинг қалбида абадий сақланиб қолади.

Янгиликлар лентаси
0