Қозоғистон президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Oбуна бўлиш
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Назарбоевнинг Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашуви кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, гул қўйди ва Ўзбекистоннинг биринчи Президенти хотирасига ҳурмат бажо келтирди, деб хабар берди РИА Новости маҳаллий оммавий ахборот воситаларига таяниб.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоев Самарқандга ташриф буюрди

Илгарироқ Қозоғистон президентининг матбуот хизмати Назарбоевнинг Самарқандга ташриф буюргани ва Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашуви режалаштирилгани ҳақида маълум қилганди.

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов 2 сентябрь куни 78 ёшида инсульт оқибатида вафот этди. У ўзи туғилиб-ўсган Самарқанд шаҳрида мусулмон одатлари бўйича дафн этилди.

Янгиликлар лентаси
0