Мирзиёев ва Назарбоев ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

© Пресс-служба президента КазахстанаШавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев учрашуви
Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон президенти 12 сентябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди. Назарбоев Ислом Каримов қабрига гул қўйди, шунингдек Ўзбекистоннинг биринчи Президентининг яқинларига ҳамдардлик билдирди. Бундан ташқари Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказди.

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан музокара ўтказди ва улар икки томонлама муносабатлар масаласини муҳокама қилдилар, деб хабар берди Қозоғистон етакчисининг матбуот хизмати.

Учрашув давомида Назарбоев 2 сентябрь куни вафот этган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ўзбек давлатчилиги тараққиёти ва икки давлатнинг ўзаро муносабатларига қўшган ҳиссасини яна бир бор эътироф этди. Қозоғистон президенти икки давлат хоҳ икки томонлама, хоҳ халқаро ташкилотлар фаолияти доирасида ҳар қандай масала юзасидан ўзаро ечим топа олганини таъкидлади. Назарбоев икки давлат ўртасидаги “қардошлик муносабатларини” бундан буён ҳам мустаҳкамлаш лозимлигини билдирди.

Назарбоев ва Мирзиёев  икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, шунингдек муҳим ҳудудий ва халқаро мавзулар бўйича фикр алмашдилар, дейилади хабарда.

Илгарироқ Назарбоев Самарқандга ташрифи доирасида Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, хотирасига ҳурмат бажо келтирди, шунингдек Каримовнинг оиласи билан учрашиб, Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан ҳамдардлик билдирди.

Қозоғистон президенти Самарқандга ташриф буюрди - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов 2 сентябрь куни 78 ёшида инсульт оқибатида вафот этди. У ўзи туғилиб-ўсган Самарқанд шаҳрида мусулмон одатлари бўйича дафн этилди.

Ўзбекистон Конституциясига биноан, мамлакат президенти ўз вазифасини ўтай олмаган ҳолларда, унинг вазифасини вақтинча бажариш Сенат раиси зиммасига юклатилиши керак. Президент вазифасини ўташи керак бўлган Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошевнинг ўзи ушбу ваколатлардан воз кечиб, бош вазир Шавкат Мирзиёев номзодини таклиф қилди ва бош вазир Олий Мажлиснинг қўшма мажлиси қарорига биноан президент вазифа ва ваколатларини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов президент сайлови 4 декабрь куни бўлиб ўтишини маълум қилди. Президент сайловига номзодларни кўрсатиш 30 сентябрдан бошланади ва 20 октябрь куни якунланади.

Янгиликлар лентаси
0