Сиёсат

Россия мудофаа вазири Пентагоннинг айбловига жавоб қайтарди

© Sputnik / Вадим Савицкий / Фотобанкка ўтишМудофаа вазири Сергей Шойгу
Мудофаа вазири Сергей Шойгу - Sputnik Ўзбекистон
Шойгунинг айтишича, ҳар сафар “америкаликлар Ироқ, Афғонистон, Ливия, бошқа мамлакатларда панд есалар ҳам бундан ҳеч қандай хулоса чиқармайдилар".

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Дунёдаги тартибни сақлаш биргина Пентагоннинг эмас, балки барча давлатларнинг табиий бурчи, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Пентагон раҳбари Эштон Картернинг айбловига жавобан, деб хабар беради РИА Новости.

"Ва америкалик ҳамкасбларимиз буни қанчалик тез англаб етсалар ва ўзгаришни бошласалар, тўпланиб қолган турли келишмовчиликлар шунчалик тез барҳам топади. Бўлиб ҳам фақатгина Сурия масаласигина эмас, бошқалари ҳам", — қўшиб қўйди у.

Шойгу жаҳондаги тартибни амеркача тартиб билан адаштирмасликни сўраркан, Россия ҳар доим адолатли ва кўп қутбли дунёни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилишини таъкидлади.

Мудофаа вазири “айнан АҚШ ғарблик ҳамкорлари билан Босния ва Косоводан бошлаб Ироқ ва Ливияга қадар амалдаги дунё тартиби асосларини собитқадамлик билан емириб борганини” эслатди.

Шойгунинг айтишича, ҳар сафар “америкаликлар Ироқ, Афғонистон, Ливия, бошқа мамлакатларда панд есалар ҳам бундан ҳеч қандай хулоса чиқармайдилар".

Унинг фикрича, Қўшма Штатлар “ўзини оқлаш учун ҳамма айбни мустақил қарашларига эга Россия, Хитой ва бошқа мамлакатларга ағдариш ўрнига” ҳаракатлар стратегиясини ўзгартириши лозим.

Илгарироқ Картер Оксфорд университетида чиқиш қилар экан, Россия дунё тартиби асосларини қўпориб ташлашга уринаётганлигини айтганди. У АҚШ Россияни душман сифатида кўрмаслигини, лекин “иттифоқчилари, дунёдаги тартиб ва у берадиган ёрқин келажакни” ҳимоя қилишини қўшиб қўйганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала