Ҳодисалар

ШҲТ Бишкекдаги терактга тожик, хитой ва россиялик шахслар алоқадорлигини аниқлади

© Sputnik / Фотобанкка ўтишБишкекдаги ХХР элчихонаси олдидаги портлаш
Бишкекдаги ХХР элчихонаси олдидаги портлаш - Sputnik Ўзбекистон
30 август куни эрталаб ҳудкуш террорчи Mitsubishi Delica автомобилида Бишкекдаги Хитой элчихонаси дарвозасига келиб урилган ва машинага ўрнатилган портловчи қурилмани ҳаракатга келтирганди.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти махсус хизматлари Бишкекдаги Хитой элчихонаси олдида содир этилган террорчилик хуружига тожик, хитой ва россиялик шахслар алоқадорлигини аниқлади, деб хабар берди Россия ФХХ хизмати директори ўринбосари Сергей Смирнов, РИА Новости хабарига асосан.

"Бишкекдаги терактга алоқадор шахсларни аниқлаш ишлари ШҲТ махсус хизматлари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Айни пайтда тожик, хитой ва россиялик шахслар изига тушилган", — деди Смирнов.

30 август куни эрталаб ҳудкуш террорчи Mitsubishi Delica автомобилида Бишкекдаги Хитой элчихонаси дарвозасига келиб урилган ва машинага ўрнатилган портловчи қурилмани ҳаракатга келтирганди.

Портлаш оқибатида элчихонадаги бино ва қурилмаларга зарар етган, элчихонанинг уч нафар ходими жароҳатланган. Террорчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг аниқлашича, терактни ҳудкуш террорчи – “Шарқий Туркистон ислом ҳаракати” террорчилик ташкилотининг аъзоси, Тожикистон фуқароси Халилов Зоир номига расмийлаштирилган паспорт билан юрган уйғур миллатига мансуб шахс амалга оширган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала