Сиёсат

ОАВ: АҚШ Каримов вафотидан сўнг Россия Ўзбекистонда ўз таъсирини кучайтиришидан қўрқяпти

© Sputnik / Алексей Дружинин / Фотобанкка ўтишРоссия президенти В. Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи
Россия президенти В. Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этганидан сўнг Америка ОАВларида "Энди Ўзбекистоннинг ҳоли не кечади?" деган савол бот-бот кўзга ташланмоқда. АҚШ ҳаммадан ҳам кўра, Россия Ўзбекистонга ўз таъсирини кучайтиришидан хавотирланмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. АҚШ матбуотида ҳар доим Европа Иттифоқи ва Буюк Британия муаммолари ҳақида гапиравермаслик лозим, деган фикр илгари сурилган. Спутник Тожикистон хабарига кўра, "Ўзбекистонда рўй бераётган ҳодисаларга эътибор қаратмоқ керак, нега деганда, янги раҳбар тайинланган мамлакатнинг ташқи сиёсатидаги устувор йўналишлар тез орада Москва томонга қараб бурилиши мумкин", деб ёзган американинг U.S.News нашри.

КХШТ малакатлари байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
ОАВ: Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни КХШТга бошламайди
Хабарда бунинг боиси бир нечта сабабларга бориб тақалиши ёзилган. Энг биринчи сабаб сифатида —  мамлакат ҳукуматида рўй бериши мумкин бўлган тартибсизликлар кўрсатилган. "Ислом Каримов вафотидан сўнг катта табиий бойликларга эга мамлакатдаги тинчликка путур етиши мумкин", деб ёзган Америка нашри.

"Агар шундай бўлса, Ўзбекистон турли террорчилик уюшмалари учун осон ўлжага айланади", — дея қўшимча қилади нашр. Америка ОАВларига кўра, жумладан "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси анчадан буён Ўзбекистонни ўзининг энг асосий марраларидан бири сифатида кўз остига олиб қўйган.

"Ўзбекистоннинг биқинида нотинч Афғонистон жой олган. У ерда вазият кундан кунга ёмонлашмоқда. Шу боис, бутун Марказий Осиё аланга олиши мумкин", — деган фикр билдирилган нашрда.

Мақола муаллифлари ҳаммадан ҳам кўра, Ўзбекистон ҳаётида бундан буёғига Россия қандай роль ўйнаши мумкинлигидан ҳавотир олганлар. Уларнинг фикрича, агар расмий Вашингтон Ўзбекистонда ўз манфаатларини тезроқ белгилаб олмаса, Россия тез кунда у ерда ўз таъсирини кучайтиришга ўтиши мумкин.

Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Путин: Ўзбек халқи Россияни энг ишончли дўсти сифатида билиши мумкин

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажараётган Шавкат Мирзиёев мамлакат ташқи сиёсатида Ислом Каримов белгилаган йўлдан боришини маълум қилган эди.

Муваққат президент Ўзбекистон ҳеч қачон биронта ҳарбий блокларга, шу жумладан, КХШТга аъзо бўлмаслигини айтган ва республика иқтисодий иттифоқ бўлгани учун — ШҲТ таркибида қолишини маълум қилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала