Аналитика

Россия ТИВ: Афғонистондаги вазият ҳудудда кескинлик келтириб чиқаради

© AFP POOL / APТожик чегарачиси
Тожик чегарачиси - Sputnik Ўзбекистон
Замир Кабуловнинг сўзларига кўра, Туркманистон билан боғлиқ вазият янада мураккабдир, чунки чегара жуда узун ва бу мамлакат қуролли кучлари уни назорат қилишга етарлича қодир эмас.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Афғонистондаги вазият Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистонда кескинликни юзага келтириши мумкин, деди Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Россия ТИВ Осиё иккинчи департаменти директори Замир Кабулов, РИА Новости хабарига асосан.

"Албатта, Афғонистон билан чегарадаги хавфсизликни таъминлаш учун салмоқли миқдорда восита ва маблағ сарфлашига тўғри келадиган бу мамлакатлар учун кескинлик юзага келиши мумкин. Иккинчидан, бу республикаларда Афғонистон ичидаги ИД ва бошқа ислом экстремистларидан ғоявий ва ҳарбий ёрдам олиши мумкин бўлган ҳаммаслаклари мавжуд", — деди Кабулов "Россия Сегодня" ахборот агентлигидаги матбуот анжуманида.

Тошкентдаги Мустақиллик майдони - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Москвада ҳарбий-сиёсий вазият Тошкент назоратида деб ҳисоблашмоқда

"Тожикистон ва Туркманистон чегаралари орқали бу мамлакатларга ўтишга уринишлар давом этаётганини биламиз. Тожикистонда буни уддалаш осон эмас, зеро Тожикистон қуролли кучлари етарли тажрибага эга, бунинг устига Россиянинг 201-базаси у ерда қўл қовуштириб ўтириш учун жойлаштирилмаган. Лекин бу ердаги тоғлар, даралар, сўқмоқлар ва ирмоқлар экстремистларнинг нафақат Тожикистон, балки Қирғизистонга ҳам ўтишлари учун қулайдир", — қўшиб қўйди у.

Унинг сўзларига кўра, Туркманистон билан боғлиқ вазият янада мураккабдир, чунки чегара жуда узун ва бу мамлакат қуролли кучлари уни назорат қилишга етарлича қодир эмас.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала