Туркия АҚШдан Гюленни ҳибсга олишни талаб қилди

© REUTERS/Greg Savoy/Reuters Фатҳуллоҳ Гюлен
Фатҳуллоҳ Гюлен - Sputnik Ўзбекистон
Бу Туркиянинг Гюленни ҳибсга олишни сўраб жўнатган биринчи талабномасидир.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Туркия адлия вазирлиги АҚШга мухолиф ислом уламоси Фатҳуллоҳ Гюленни ҳибсга олиш талабномасини юборди, деб хабар беради РИА Новости Anadolu агентлигига асосланиб.

Гюлен Туркияда ҳарбий тўнтаришни ташкил этиш ва уни амалга оширишга уринишда айбланмоқда. Бу Туркиянинг Гюленни ҳибсга олишни сўраб жўнатган биринчи талабномасидир.

Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Эрдўғон Туркия халқидан қўзғолонни бартараф қилишда ёрдам сўради

16 июлга ўтар кечаси Туркияда бир гуруҳ исёнчилар ҳарбий тўнтариш қилишга уринишди. Асосий тўқнашувлар Анқара ва Истанбулда бўлиб ўтди. 246 фуқаро ҳалок бўлди, 2 мингдан ортиқ киши жароҳатланди, исён бостирилди.

Туркия ҳукумати Гюленни тўнтаришга уринишда алоқадорликда айблади ва АҚШдан уни топширишни сўради. Гюленнинг ўзи исённи қоралади ва ўзининг бунга алоқаси йўқлигини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader