Дунёда

Россия четдан туз олиб кирилишини тақиқлади

© Sputnik / Владимир Вяткин / Фотобанкка ўтишТош тузнинг ковлаб олиниши
Тош тузнинг ковлаб олиниши - Sputnik Ўзбекистон
Россия ҳукумати тузни озиқ-овқат эмбаргоси рўйхатига киритди.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Россия ҳукумати расмий ҳуқуқий-ахборот порталида хориждан Россияга туз олиб кирилиши тақиқлангани ҳақида эълон қилинган.

Ҳужжат 2016 йилнинг 1 ноябридан кучга киради.

Ҳужжатда айтилишича, сувда эритилган ёхуд эритилмаган туз(шу жумладан, ош тузи) ёхуд соф натрий хлориди ва денгиз сувини Россия федерациясига олиб кириш ман этилади.

Россия 2014 йилнинг август ойида Украинадаги вазият туфайли ўзига қарши санкция эълон қилган давлатлардан озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинишини чеклаган эди. Ўшанда гўшт, колбаса, балиқ ва денгиз маҳсулотлари, сабзавотлар, мевалар, сут маҳсулотлари тақиқланган маҳсулотлар рўйхатига киритилган эди.

Россияга озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қила олмайдиган давлатлар бу: Америка, ЕИга аъзо мамлакатлар, Австралия, Норвегия, Албания, Черногория, Исландия, Лихтенштейн ва Украинадир.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала