Дунёда

АҚШ Россияга нисбатан киритилган санкцияларнинг бир қисмини бекор қилди

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишМи-17 Вертолетлари
Ми-17 Вертолетлари - Sputnik Ўзбекистон
Икки йил олдин Россия Афғонистонга 63 та МИ-17 вертолети еткизиб берган эди. Санкциялар киритилганидан кейин ушбу вертолетларга техник хизмат кўрсатишнинг иложи бўлмай қолди.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. АҚШ Россияга нисбатан киритилган санкцияларнинг бир қисмини бекор қилди, деди Россия ТИВ Иккинчи департаменти раҳбари Замир Кабулов. Гап хусусан, Рособоронэкспорт ва ҳарбий вертолетлар ҳақида кетмоқда.

Унинг сўзларига қараганда, АҚШ Афғонистон ҳукуматига ёрдам бериш учун миллиардлаб доллар сарф қилишга таёр. Афғонистонга эса – Россияда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ керак.  

“Президент (Владимир Путин)  биз айрим қуролларни бепул етикизиб ебришимиз мумкин, масалан, ўқотар қуроллар ва аслаҳалар, лекин юқори технологияли маҳсулотлар учун пул тўлаш керак. Америкаликлар эса бунга жавобан: Украина борасида киритилган санкциялар туфайли биз Россия билан ҳамкорлик қила олмаймиз, дейишмоқда.  Аслида эса, уларга Рособоронэкспортга нисбатан Афғонистонга вертолетлар еткизиб бериш ва уларга хизмат кўрсатиш учун санкцияларни бекор қилишга ҳеч нарса халал бермади. Яъни, улар хохлаган вақтда, ҳамма нарса мумкин", — деди Замир Қобулов “Россия Сегодня” ХААда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Дипломатнинг сўзларига қараганда, АҚШ “Россияга ёмон бўлсин” деган принципга амал қилиб,  Россия билан тўлақонли ҳамкорлик қилмаяпти. “Лекин бундан биринчи навбатда, Афғонларга ёмон бўлмоқда”, — деди Кабулов.

Унинг сўзларига қараганда америка ўзи боши берк кўчага кириб қолиб, санкцияларнинг бир қисмини бекор қилишга мажбур бўлишмоқда.

“Санкциялар олиб ташланмасдан туриб, вертолетларга техник хизмат кўрсатишнинг иложи йўқ”, — деди дипломат.   

“Биз, АҚШ билан тузилган шартнома асосида, аввалги йил Афғонистонга 63 дона Ми-17 вертолети еткизиб бердик. Ундан ташқари Афғонистондан Совет Иттифоқи даврида еткизиб берилган бир неча ўнлаб вертолетлар бор эди. Рособоронэкспортга нисбатан санкциялар киритганидан кейин, биз еткизиб берган вертолетлар эгасиз қолди. Яъни, ҳеч ким уларга техник хизмат кўрсата олмай қолди”, — деди  ТИВ вакили.

Дипломатнинг сўзларига қараганда “Рособоронэкспорт” ушбу вертолетларга хизмат кўрсата олади, лекин компания — “хайрия ташкилоти” эмас, шунинг учун хизмат, бошқа барча мамлакатларга бўлгани, каби тўлов асосида амалга оширилади.  

"Рособоронэкспорт" — ҳарбий ва кўп мақсадли маҳсулот ва технологияларни экспорт қилиш ваколатига эга бўлган Россияда ягона корхонадир. АҚШ ва унинг иттифоқчилари Афғонистонда бир неча ўнлаб Ми-17 вертолётидан фойдаланишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала