Янги қонун: Туркманистонда энди ёши 90 дан ошганлар ҳам президент этиб сайлана олади

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишТуркманистон президенти саройи
Туркманистон президенти саройи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркманистон Мажлиси (парламенти) чоршанба куни президентликка номзодлар учун ёш чекловини бекор қилган янги конституцияни бир овоздан қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik, Амангелди Нурмурадов. Шунингдек, Туркманистоннинг янги конституциясига биноан президентлик муддати 7 йилгача узайтирилди. 

Туркманистонда янги Конституцияни қабул қилиш учун овоз бериш Туркманистон Оқсоқоллар кенгаши йиғилишида бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Республика президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов йиғилишда ушбу қонунга имзо чекди ва шу пайтдан бошлаб ҳужжат қонуний кучга кирди, дейилади хабарда.

"Туркманистоннинг янги Конституциясини қабул қилиш — мамлакат ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ривожланишнинг янги босқичига ўтганидан далолатдир. Янги Конституциямиз халқаро ҳуқуқнинг тан олинган нормалари асосида халқаро қонунчилик тажрибасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган", — дея таъкидлаган Туркманистон Президенти.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги Конституцияга мувофиқ, Туркманистонда туғилган, 40 ёшдан кичик бўлмаган ва 70 ёшдан ошмаган инсон Туркманистон президенти этиб сайланиш ҳуқуқига эга эди. Айни вақтда қабул қилинган Бош қонунда "70 ёшдан ошмаган" деган жумла олиб ташланган.

Туркманистонда охирги марта президент сайловлари 2012 йилнинг феврал ойида бўлиб ўтган. 2008 йил сентябр ойида қабул қилинган Конституцияга мувофиқ, навбатдаги президент сайлови 2017 йил феврал ойида ўтказилиши лозим.

Янгиликлар лентаси
0