Мирзиёев нега МДҲ саммитига бормаслиги маълум бўлди

© Sputnik / Дмитрий АстаховШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон номидан юбилей саммитида ташқи ишлар вазири иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Бишкекда бўлиб ўтадиган МДҲ саммитида Ўзбекистон Республикаси номидан ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов иштирок этади, деб маълум қилди Қирғизистон президенти девонининг ташқи сиёсат бўлими мудири Сапар Исаков матбуот анжуманида, Sputnik Қирғизистонга асосан.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг йиғилиши 16 сентябрь куни бўлиб ўтади. Исаков саммитда Арманистон, Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Россия ва Тожикистон президентлари иштирок этишларини тасдиқлаганликларини маълум қилди. Туркманистон номидан вазирлар маҳкамаси раҳбарининг ўринбосари, Молдовадан бош вазир, Украина номидан эса элчи қатнашади.

МДҲ раҳбарлари учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ саммитида диққат Ўзбекистонга қаратилган бўлади

"Ўзбекистон номидан ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ташриф буюради. Бугун биз Шавкат Мирзиёевдан илиқ сўзлар битилган мактуб олдик. Мирзиёевнинг қатнаша олмаслиги икки томонлама муносабатларимиз сабабли эмас, балки Ўзбекистоннинг маълум ички ишлари – сайловлар билан боғлиқ", — деди Исаков.

МДҲ юбилей саммитида 15та масала муҳокама қилинади.

Янгиликлар лентаси
0