Обама Путин ва Саддам Ҳусайнни қиёслади

© AP Photo / Charles KrupaХиллари Клинтон ва Барак Обама.
Хиллари Клинтон ва Барак Обама. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Трамп Путинни 92% аҳоли қўллаб-қувватлашини айтди. Саддам Ҳусайнда бу кўрсаткич 90% эди", — деди Обама.

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. АҚШ президенти Барак Обама Филадельфияда Хиллари Клинтон номзодини қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган тадбирда Россия президенти Владимир Путин ва Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайннинг рейтингини қиёслади, деб хабар беради РИА Новости.

У Russia Todayга интервью бериш чоғида АҚШнинг ҳозирги президенти ожиз етакчи эканлигини, Владимир Путиннинг рейтинги 92 фоизлигини айтган  Дональд Трампга шу тарзда жавоб қайтарди.

Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ раҳбари Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
Обама: Путин ўта хушмуомала ва самимий

"У Путинни 92% аҳоли қўллаб-қувватлашини айтди. Саддам Ҳусайнда бу кўрсаткич 90% эди", — деди Обама.

"Республикачилар партиясига нимадир бўляпти. Уларнинг номзоди ҳозир бу кишини кичик давлатларга бостириб киргани, ўз мухолифларини қамагани, матбуотни назорат қилгани, давлати иқтисодиётини инқирозга олиб бораётгани учун уни кучли етакчи деб ҳисобламоқда", —дея баёнот берди Обама.

Янгиликлар лентаси
0