Иқтисод

Afrosiyob тезюрар поезди Тошкент-Самарқанд- Бухоро йўналишида доимий қатновни бошлади

"Афросиёб" тезюрар поезди
Афросиёб тезюрар поезди - Sputnik Ўзбекистон
Бизнес-класс учун чипта нархи 130 минг сўмни ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. 15 сентябрдан бошлаб Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Тошкент йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоезди қатнови йўлга қўйилганини маълум қилди “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

“Юртимиз аҳолиси ва меҳмонларининг темир йўлларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёжини қондириш, уларга сафар давомида юқори даражадаги замонавий шароитларни яратиш ва сифатли сервис хизматларини кўрсатиш ҳамда туризмни ривожлантириш мақсадида 2016 йилнинг 15 сентябридан бошлаб Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Тошкент йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи №762/761-сонли “Афросиёб” электропоезди йўлга қўйилиши маълум қилинади”, дейилади хабарда.

Афросиёб тезюрар электропоезди. - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Тошкент-Бухоро йўналишида илк тезюрар поезд қатнови амалга ошди

Хабарда айтилишича, поезд Тошкентдан 08.00да жўнаб кетади ва 11.47да Бухорога етиб келади. Бухородан эса 15.21да йўлга чиқади ва соат 19.10да Тошкентга етиб келади.

Бизнес-класс учун чипта нархи 130 минг сўмни, эконом-класс учун 97000 сўмни ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала