Допинг можароси: опа-сингил Уильямслар, Байлз, Алоян, навбатдаги ким?

© AFP 2023 / ADRIAN DENNISБутунжаҳон антидопинг агентлиги раҳбари Оливер Ниггли
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги раҳбари Оливер Ниггли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
WADA бош директори Оливье Ниггли ташкилот маълумотлар базасига ҳужумда Россияни айблади.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) маълумотлар базаси хакерлар ҳужумига учрагач, америкалик теннисчилар Серена ва Винус Уильямс, гимнастикачи Симона Байлз тақиқланган препаратлар истеъмол қилганлиги, россиялик боксчи Миша Алояннинг Рио Олимпиадасидаги допинг тести ижобий чиққанлиги маълум бўлди, РИА Новостига асосан.

Fancy Bears хакерлик гуруҳи эълон қилган ҳужжатларда ёзилишича, WADA Серена ва Винус Уильямс,тўрт карра Олимпиада чемпиони Байлз ва баскетболчи Елена Делле Доннга тақиқланган моддалар қабул қилишга рухсат берган. Ҳужжатларга қараганда, Байлз ва Делле Донннинг августда топширган допинг тестлари ижобий чиққан, лекин улар спортдан четлаштирилмаган ва Рио Ўйинларида олтин медалга эришишди.

15 сентябрь Fancy Bears яна бир ҳужжатни эълон қилди. Унга кўра боксчи Алоян Рио Олимпиадасининг охирги мусобақалари куни топширган допинг синови ижобий чиққан.

Чоп этилган ҳужжатлардан маълум бўлишича, теннисчи Серена Уильямсга 2010, 2014 ва 2015 йилларда оксикодон, гидроморфон, преднизон, преднизолон ва метилпреднизолон тақиқланган моддаларини қабул қилишга рухсат берилган. Винус 2010, 2011, 2012 ва 2013 йилларда преднизон, преднизолон, триамцинолон ва формотерол моддаларини истеъмол қилишга рухсат олган. Улар нимага асосан WADAдан бундай рухсат олишгани ҳақида ҳужжатларда маълумот йўқ.
Байлз 2016 йил августида текширувдан ўтганида унинг метилфенидат истеъмол қилганлиги маълум бўлган, лекин у четлаштирилмаган ва Рио Олимпиадасида тўртта олтин медалга сазовор бўлди. Унга шунингдек 2012, 2013 ва 2014 йилларда амфетамин/декстроамфетамин қабул қилишга рухсат берилган. Рио Олимпиадаси чемпиони Делле Донн ҳам августда амфетамин текширувида ижобий натижа топширган. Бундан ташқари у 2014 йилда WADA тақиқлаган моддалар рўйхатидан жой олган амфетамин ва гидрокортизон қабул қилишга рухсат олган.

Хитой оғир атлетика ассоциацияси допинг сабабли дисквалификация қилиниши мумкин

WADA ва Халқаро теннис федерацияси маълумотлар базасига бузиб кирилганини тасдиқлади. Халқаро Олимпия қўмитаси матбуот хизмати эса барча америкалик спортчилар Олимпия ўйинлари вақтида допингга қарши қоидаларни бузмаганини таъкидлади. Америка антидопинг агентлиги раҳбари Трэвис Тайгарт опа-сингил Уильямслар, Байлз ва Делле Донн тақиқланган моддалардан даволаниш мақсадида фойдаланиш учун WADA рухсатини олишганини билдирди.

WADA бош директори Оливье Ниггли ташкилот маълумотлар базасига ҳужумда Россияни айблади. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков расмий Москва ва Россия махсус хизматларининг WADA маълумотлар базасига ҳужумга мутлақо алоқаси йўқлигини билдирди.

Россия антидопинг хизматининг собиқ раҳбари Николай Дурмановнинг айтишича, юқорида номлари келтирилган айрим моддаларни қабул қилганлик учун жиноий жавобгарликка ҳам тортиш мумкин. "Амфетамин, оксикодон ва гидроморфон — афюн бўлиб, улар морфин ва героиннинг қариндоши. Риталин ҳам шундай. Бу моддалар учун қамалиш мумкин", – деди Дурманов.

15 сентябрь куни эса россиялик боксчи Миша Алояннинг допинг синови ижобий чиққани ҳақидаги ҳужжатлар ошкор қилинди. Допинг синовида Алояннинг организмидан туаминогептан воситаси топилган.

Алояннинг мураббийи Эдуард Кравцов боксчининг организмига тақиқланган модда унга шифокор ёзиб берган томчидорилар орқали тушганини маълум қилди.

Умумий ҳисобда 29 спортчи хакерлар “қурбони” бўлди. Пайшанба куни WADA хакерлар 8та мамлакатнинг 25 спортчисига оид маълумотлар ошкор этилганини тасдиқлади. WADA хакерлар фақатгина Рио-де-Жанейро Олимпиадасига оид маълумотларни қўлга киритишган деб умид қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0