Каъбаи муаззамага янги каъбапўш ёпилди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишМакка
Макка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳар йили Қурбон Ҳайити байрами арафасида муқаддас Каъбага янги каъбапўш ёпилади.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ҳар йили Қурбон Ҳайити байрами арафасида муқаддас Каъбага янги каъбапўш ёпилади.

Бу йил ҳам умумий қиймати 20 миллион риал(500 минг доллардан ошиқ, таҳр)ни ташкил этувчи янги каъбапўш ёпилди. Каъбапўш қора рангга бўялган асл ипакдан тикилган бўлиб, оғирлиги қарийб 700 килограммни ташкил этади.

Масжидул ҳарам хизматчилари Арафа кунида янги каъбапўшни Зам-зам сувида ювиб, Каъбаи муаззамага тўшадилар.

Янгиликлар лентаси
0