Эксперт: Мирзиёевнинг Бишкекка бормаганлиги МДҲни рад этиш эмас

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтиш"Россия в глобальной политике", журнали бош муҳаррири Федор Лукьянов.
Россия в глобальной политике, журнали бош муҳаррири Федор Лукьянов. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Сайловларга қадар Шавкат Мирзиёев ўзгалар таъсир доирасига тушиб қолмаслик учун нейтрал сиёсат олиб боради”, дейди Федор Лукьянов.

ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. "Россия в глобальной политике" журнали бош муҳаррири Федор Лукьянов Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ саммитига бормаганлигини республикадаги ўтиш даври ва турли таъсир доираларидан ўзини узоқроқда тутиш билан боғламоқда.

МДҲ давлатлари ассамблеяси биноси - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев топшириғига биноан ўзбек делегацияси Бишкекдаги саммитда иштирок этади

16-17 сентябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган МДҲ саммитида Ўзбекистон номидан республика ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация иштирок этади.

Президент вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев қирғиз томонига йўллаган мактубида Ўзбекистоннинг давлатлар ўртасидаги ҳамкорлигини эътироф этган, аммо саммитда шахсан ўзи қатнашмайди.

Экспертнинг таъкидлашича, сайловларга қадар Шавкат Мирзиёев ўзгалар таъсир доирасига тушиб қолмаслик учун нейтрал сиёсат олиб боради.

Янгиликлар лентаси
0