Бишкекда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши бўлиб ўтмоқда

© Sputnik / Дмитрий АстаховМДХ давлатлари байроқлари
МДХ давлатлари байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазирлари кенгашида МДҲ фаолияти ва долзарб халқаро муаммоларга доир бир неча муҳим масалалар кўриб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Бугун Бишкекда МДҲ Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Вазирлар даставвал тор доирада урашиб бир қатор масалаларни муҳокама қилишди. Куннинг иккинчи ярмида мажлис кенгайтирилган тартибда давом эттирилади.

Россия ТИВи хабарига кўра, бугунги Ташқи ишлар вазирлари кенгашида 16 та масала кўриб чиқилади. Улар орасида МДҲнинг 25 йиллигига доир баённомалар, халқаро террорчиликка қарши кураш масалалари, Нюрнберг трибунали якунланишининг 70 йиллиги ва дунёда наркотик моддалар тарқалиши муаммоларига доир масалалар бор.

Айни дамда маълум бўлишича, кейинги йилда ТИВК кенгаши Тошкентда бўлиб ўтиши белгиланди.

“Ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги кенгаши 2017 йилнинг 7 апрелида Тошкентда бўлиб ўтади”, — деди  МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев.

Лебедев, шунингдек, МДҲ давлат раҳбарлари томонидан таклиф қилинган террорчиликка қарши кураш ва МДҲни замон талабларига мослаштириш таклифлари қабул қилинганини айтиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0