Бердимуҳаммедов президентлик сайловларига тайёргарлик кўришни буюрди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишГурбангули Бердимуҳаммедов
Гурбангули Бердимуҳаммедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ОАВ хабарига кўра, туркман етакчиси Туркманистон вазирлар маҳкамаси ва давлат хавфсизлик кенгашларининг қўшма мажлисида ҳукумат олдига мазкур вазифани қўйган.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik, Амангелди Нурмурадов. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳукуматга президентлик сайловларига тайёргарлик кўриш топшириғини берди, деб хабар беради РИА Новости маҳаллий оммавий ахборот воситаларига таяниб.

ОАВ хабарига кўра, давлат бошлиғи Туркманистон вазирлар маҳкамаси ва давлат хавфсизлик кенгашларининг қўшма мажлисида ҳукумат олдига мазкур вазифани қўйган.

Туркманистон президенти саройи - Sputnik Ўзбекистон
Янги қонун: Туркманистонда энди ёши 90 дан ошганлар ҳам президент этиб сайлана олади

"Ушбу муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа юқори даражада, бир нечта номзодлар иштирокида кенг демократик ва альтернатив асосларда ўтиши лозим", — деди Бердимуҳаммедов.

Туркманистонда президентлик сайловлари сўнгги бор 2012 йил февралда бўлиб ўтганди. Ўшанда Бердимуҳаммедов иккинчи бор президентликка сайланганди. Навбатдаги сайловлар 2017 йил февралда бўлиб ўтиши лозим.

Илгарироқ Туркманистон парламенти томонидан мамлакатнинг янги қонуни қабул қилинди. Унга кўра президент ваколатлари беш йилдан етти йилга узайтирилди, шунингдек президентликка номзоднинг “70дан ошмаган” дейилган ёш чеклови олиб ташланди.

 

Янгиликлар лентаси
0