Иқтисод

Ўзбекистонда 2021 йилгача “ақлли” электр ҳисоблагичлар ўрнатилади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Фотобанкка ўтишЭлектр ҳисоблагич ўрнатиш жараёни
Электр ҳисоблагич ўрнатиш жараёни - Sputnik Ўзбекистон
Экспертларнинг фикрича, электр энергиясини назорат ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)нинг татбиқ этилиши истеъмол қилинган энергия ҳақидаги маълумотни йиғишда инсон омилини камайтиради.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Электр энергиясини ҳисоблайдиган “ақлли” ҳисоблагичларни ўрнатиш лойиҳаси тўрт босқични қамраб олади ва 2021 йилда ниҳоясига етади, деб хабар беради "Новости Узбекистана".

Хитойнинг KAIFA компаниясида ишлаб чиқарилган ҳисоблагичлар Корея компанияси томонидан ўрнатилади. Бу ҳақда “Ўзбекэнерго” АЖ томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Янги авлод ҳисоблагичлари “ақлли” ҳисоблагичлар деб ҳам номланади. Ушбу ҳисоблагичлар “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланган. Лойиҳанинг биринчи босқичида 1 миллион донадан ортиқ ҳисоблагич ўрнатилади.

"Уларда сохталаштириш жараёни юз бергани заҳоти дарҳол ўчиш функциясига ва энергия тўлови тўланмаган тақдирда масофадан ўчиш хусусиятига эга. Бундан ташқари, янги ҳисоблагичлар истеъмол қилинган энергия ҳажми, турли фасллар ва суткада энергия истеъмоли вақтига мувофиқ эгилувчан тарифлар асосида ишлайди", — деди KAIFA томонидан лойиҳа раҳбари Фан Хуа Ценг.

Жисмоний шахслар учун ҳисоблагичларни сотиб олиш ва ўрнатиш тўлалигича "Ўзбекэнерго" АЖ ҳисобидан амалга оширилади, юридик шахслар учун эса фақатгина электр энергиясини ҳисоблагични ўрнатиш пулли бўлади.

Экспертларнинг фикрича, электр энергиясини назорат ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)нинг татбиқ этилиши истеъмол қилинган энергия ҳақидаги маълумотни йиғишда инсон омилини камайтиради, истеъмол қилинаётган энергия даражаси ҳақида аниқ маълумот олиш имконини беради, истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш тизимини яхшилайди.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала