Мирзиёев: Бишкек билан муносабатларимиз ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ривожланади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишЎзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбаевга мустаҳкам соғлик ва давлат ишларида муваффақиятлар, қирғиз халқига эса - тинчлик ва фаровонлик тилади.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти в.б. Шавкат Миромонович Мирзиёев Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевни туғилган куни билан табриклади, деб хабар қилмоқда Қирғизистон президенти матбуот-хизмати.

Йўллаган табрик мактубида Шавкат Мирзиёев Алмазбек Атамбаевга мустаҳкам соғлик ва давлат ишларида муваффақиятлар, қирғиз халқига эса — тинчлик ва фаровонлик тилаган.

"Аминманки, тарихан юзага келган ўзбек-қирғиз алоқалари бундан кейин ҳам дўстона қўшничилик ва ҳурмат асосида ҳамда ўзаро манфаатларни инобатга олган ҳолда, мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида ривож топади", — дейилади хабар матнида.

Янгиликлар лентаси
0