Бугун Россияда ягона сайлов куни

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишРоссияда ягона сайлов куни
Россияда ягона сайлов куни - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу сафарги сайловда 14 партия қатнашмоқда. Парламентда ўрин олиш учун, сайловчиларнинг камида 5% овозига эга бўлиш керак.

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Бугун Россияда ягона сайлов куни. Россия фуқаролари Давлат Думасининг янги таркибини танламоқда. Қрим ва Севастопол аҳолиси учун бу биринчи сайловдир.

Россияда ягона сайлов куни - Sputnik Ўзбекистон
Дума сайловида қатнашиш учун Ўзбекистонда уч сайлов бўлими очилади

Умумий ҳисобда Давлат Думаси сайловида 111,5 млн сайловчи қатнашади, жумладан чет элда бўлга Россия фуқаролари ҳам. Марказий сайлов қўмитаси маълумотига кўра, дунёнинг 147 мамлакатида сайлов участкалари ташкил қилинган. Уларнинг аксарияти Россиянинг чет элдаги 235 элчихона ва консуллик биноларида жойлашган бўлади. Ўзбекистонда ҳам Тошкент, Фарғона ва Навоий шаҳарларида сайлов участкалари ишлайди.

Бу йилги сайловлар бошқаларидан фарқ қилади. Ўтган сайловда фақат 4 партия қатнашган бўлса,  бу сафар сайловчилар 14 партиядан бирга овоз бериши керак. Партиялар парламентдан ўрин олиш учун, сайловчиларнинг энг камида 5% овозига эга бўлиш керак.

Сайловда 5%дан кўп овоз олган партиялар номзодларининг ярми партия томонидн таклиф қилинган рўйхатларга асосан танланади, иккинчи ярми эса бир мандатли округларда сайлов ўтказиш усули билан танланади.

 

Янгиликлар лентаси
0