Ҳодисалар

АҚШ Сурия армиясига зарба берди, 62 киши қурбон бўлди

© Аммар АбдуллаСуриядаги вазият
Суриядаги вазият - Sputnik Ўзбекистон
Шанба куни АҚШ бошчилигидаги коалиция самолётлари Дайр аз-Зор яқинида Сурия ҳукумати қўшнларига зарба берди. Оқибатда 62 Сурия аскари қурбон бўлди ва 100га яқин киши жароҳатланди. Ушбу воқеа юзасидан Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди.

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. АҚШ бошчилигидаги коалиция Дайр аз-Зор яқинида 17 сентябр куни берган зарбасидан 62 Сурия аскари қурбон бўлди, 100га яқин киши жароҳатланди, РИА Новости хабарига асосан.

Коалиция самолётлари шанба куни тўрт зарба амалга оширди. Пентагон вакили айтишига қараганда, улар “Ислом давлати” позицияларига зарба бераяпмиз деб ўйлаган экан. Россиялик ҳарбийлар хабаридан кейин улар зарба беришни тўхтатган. Зарба бериш тўхтатилган замон экстремистик гуруҳ жангарилари ҳужумга ўтган.

Сурия ҳукумати БМТ Хавфсизлик кенгашига Сурия армияси позицияларига АҚШ томонидан берилган зарбалар борасида чора кўришни сўраб икки мактуб йўллади.

Ушбу зарбалар нафақат Россия ва Сурия ҳукумати томонидан, балким Сурия мухолифат кучлари томонидан ҳам кескин қораланди.

Сурия мухолифати кенгаши маслаҳатчиси Яҳё Ариди ушбу зарбалар АҚШ томонидан жангарилар позицияларини мустаҳкамлаш учун ишлатилиши мумкин, деди. Сурия демократик форуми партияси аъзоси Самир Аитанинг фикрига кўра, ушбу “янглишиб берилган зарба”, “Ислом давлати”га қарши қаратилган барча саъй-ҳаракатларни пучга чиқариши мумкин.

“Хмеймим” мухолифат гуруҳи вакили Маис Криде “қурбон бўлганлар Сурия фуқаролари эди. Демак АҚШ Сурияга зарба бермоқда, деди. Унинг фикрига кўра Вашингтон террорчиларга қарши ростакам кураш олиб бораётгани йўқ.

Россия Давлат Думаси Мудофаа қўмитаси раиси Андрей Красовнинг фикрига кўра, ўз ҳатти-ҳаракати билан АҚШ халқаро террорчилик билан курашишни режалаштирмаётганини намоён қилди.

Россия ТИВининг расмий вакили Мария Захарова эса “АҚШ ҳукумат қўшларини қандай “ҳимоя” қилишини намоён қилди”,  — деди.

“АҚШ ўз ҳатти-ҳаракати билан Москва билан олдин эришилган шартномалардан воз кечаётганини намойиш қилди. Бу эса Россия учун, Сурия ҳукумати талабига биноан, Сурия ҳудудидан чет эл қўшнларини олиб чиқишга етарли асос бўлиши мумкин”, — деб ҳисоблайди Давлат думаси депутати Сергей Гаврилов.

АҚШ томонидан авиазарба берилган заҳотиёқ, Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг (ХК) фавқулодда мажлисини чақирди.

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин АҚШ нафақат ўт очмаслик мажбуриятини, балким ҳукумат қўшнларига зарба бермаслик ҳақида, Сурия ҳукуматига берган ваъдасини ҳам унутди. Россиялик дипломат АҚШ ҳаво кучлари “тасодифан адашганига” ишониш қийинлигини ҳам таъкидлади.

АҚШнинг БМТдаги  доимий вакили Саманта Пауер бўлиб ўтган воқеага ўзгача тус беришга уринди. Мажлис олдидан журналистларга бўлиб ўтган воқеада Россияни айбдор, ҳатто БМТ ХКнинг фавқулодда мажлиси чақирилишини ҳам “сурбет ва иккиюзламачи қилиқ” деб атади. Мажлис вақтида эса, Пауер Россия вакили нима деб гапирса ҳам унга қизиқ бўлмаслигини, буларнинг ҳаммаси ҳийла-найранг эканлигини айтиб, тўнини тескари кийиб олди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала