Украинадаги сайлов участкаларида вазият мураккаб

© Sputnik / Алексей Вовк / Медиабанкка ўтишУкраинада Россия сайлов участкасини қўриқлаш
Украинада Россия сайлов участкасини қўриқлаш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украина ҳукумати Киев ва Одессадаги Россия дипломатик миссиялари атрофида қўриқлаш чораларини кучайтиришга мажбур бўлишди.

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Украинадаги дипломатик муассасаларда жойлашган Россия Давлат думаси сайлов участкаларида вазият нотинч бўлмоқда. Киевдаги Россия элчихонаси атрофида Украина ҳукумати қўриқлашни кучайтиришга мажбур бўлишди, деб хабар қилмоқда махсус топшириқлар бўйича Россия элчиси Андрей Нестеренко.

Эслатиб ўтами 17 сентябр тунда 20 га яқин радикал миллатчилар Россия элчихонаси биносига мушаклар ва тутун шашкаси билан “ўққа тутишган” эди. Бахтли тасодиф туфайли ёнғин содир бўлмади.

"Ҳозир ҳам вазият мураккаб, айниқса Киевда. Лекин Украина ҳукумати элчихона атрофида қўшимча хавфсизлик чоралари кўрмоқда. Элчихонада сайлов участкаси очилган”, — деди Нестеренко.

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишУкраинада Россия сайлов участкаси яқинида радикаллар зарарсизлантирилмоқда
Акция протеста у российких диппредставительств на Украине - Sputnik Ўзбекистон
Украинада Россия сайлов участкаси яқинида радикаллар зарарсизлантирилмоқда

 

Бугун Россияда Давлат Думасига ягона сайлов куни. Россия фуқаролари Давлат Думасининг янги таркибини танламоқда. Бу сафарги сайловда 14 партия қатнашмоқда. Парламентда ўрин олиш учун, сайловчиларнинг камида 5% овозига эга бўлиш керак.

Умумий ҳисобда Давлат Думаси сайловида 111,5 млн сайловчи қатнашади, жумладан чет элда бўлга Россия фуқаролари ҳам. Марказий сайлов қўмитаси маълумотига кўра, дунёнинг 147 мамлакатида сайлов участкалари ташкил қилинган. Уларнинг аксарияти Россиянинг чет элдаги 235 элчихона ва консуллик биноларида жойлашган бўлади.

Ўзбекистонда ҳам Тошкент, Фарғона ва Навоий шаҳарларида сайлов участкалари ишлайди.

 

Янгиликлар лентаси
0