Тошкентда ичида йўловчиси бўлган маршрут ағдарилиб кетди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишМаршрут такси
Маршрут такси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЙТҲ содир бўлишига тезликни ошириб юборган "Газель" ҳайдовчиси сабабчи бўлган.

ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Якшанба куни эрталаб соат 9ларда Тошкентнинг Чилонзор туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб ёзади nuz.uz.

“Чилонзор” савдо маркази яқинида Lacetti  автомобили ва ичида йўловчилари бўлган "Газель" русумли йўналишдаги такси тўқнашиб кетиши оқибатида маршрут такси ағдарилиб кетди.

Гувоҳларнинг айтишларича, ЙТҲ содир бўлишига тезликни ошириб юборган "Газель" ҳайдовчиси сабабчи бўлган.

Дастлабки маълумотларга қараганда, нохуш ҳодиса оқибатида ҳеч ким жиддий жабр кўрмади.

Янгиликлар лентаси
0