Ўзбекистондаги сиёсий партиялар сайловда иштирок этиш учун ҳужжатлар тақдим этди

© Sputnik / Юрий Сомов / Медиабанкка ўтишСайлов қутиси
Сайлов қутиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида беш кунлик муддат ичида сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилади.

ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Шу йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қонун ҳужжатлари ҳамда Асосий тадбирлар дастурига мувофиқ қизғин тайёргарлик кўрилаётгани хабар қилинди Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази томонидан.

“Шу йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси вакиллари Марказий сайлов комиссиясига сайловда иштирок этиш тўғрисида партиялар раҳбарлари томонидан имзоланган аризалари, Адлия вазирлигининг сиёсий партиялар рўйхатга олинганлиги кўрсатилган маълумотномалари, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзодлар тўғрисидаги маълумотларини тақдим этдилар”, дейилади матбуот маркази хабарномасида.

Хабарда шунингдек, шу куннинг ўзида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вакиллари Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш мақсадида мурожаат қилиб, тегишли ҳужжатларни тақдим этганлиги билдирилган.

Сайлов қутиси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда президентлик сайловига 14та сайлов округлари ташкил қилинди

“Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида беш кунлик муддат ичида сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилади, – деди Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари К.Адилов. – Амалдаги қонунчиликка мувофиқ сайловда иштирок этувчи партияларнинг рўйхати аризалар келиб тушиш навбатига қараб марказий матбуотда эълон қилинади”, дея якунланади хабарнома.

2016 йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакиллари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш мақсадида тегишли ҳужжатлар тўпламини тақдим этгани хабар қилинганди.

Янгиликлар лентаси
0