Дунёда

БМТ Бош Ассамблеясида Обама Ўзбекистон билан боғлиқ хато ҳақида гапирди

1991 йилдан сўнг америкаликлар собиқ Совет Иттифоқини қайта тиклаш имконини бермайдиган бир нечта блоклаш тузилмаларини ташкил этишга қарор қилганлар. Булар қаторига Украина, Болтиқбўйи мамлакатлари, Грузия ва улар умид қилганидек, Ўзбекистон кириши керак бўлган.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. АҚШ президенти Барак Обама сешанба куни БМТ Бош Ассамблеясида чиқиши вақтида иккинчи президентлик муддатида йўл қўйган хатоларга ишора қилиб ўтган, деб фикр билдирмоқда МДУ жаҳон сиёсати факультети доценти Алексей Фененко.

БМТ Бош Ассамблеясида чиқиш қилар экан, Барак Обама Россиянинг ўтмишдаги салобатни куч билан қайтаришга уринаётганини замонавий дунё муаммоларидан бири сифатида кўрсатиб ўтган. Шу билан бирга, у Россияни қўшни давлатлар ишларига аралашмасликка чақириб, бу ҳолат "унинг чегараларини хавфга рўбаро қилиши мумкинлиги" ҳақида таъкидлаган.

"Умуман олганда, БМТда чиқиш қилар экан, Обама иккинчи президентлик даврида бошидан кечирган ўз муваффақиятсизликларини санаб ўтди. Биринчи омадсизлиги — Россияни у билан чегарадош мамлакатлар ҳудудида жиловлаб туришга уриниши иш бермади. Иккинчи омадсизлиги — СССР барҳам топганидан сўнг Россия 1991 йил натижаларини қайта кўриб чиқиши мумкинлигидан хавфсираши бўлди. Умуман олганда, Обама бизга бирорта янги гап айтгани йўқ", — деди Фененко РИА Новости нашрига.

Фененкога кўра, "хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, америкаликлар Қрим ва Донбасс воқеаларидан сўнг Россияни "қамалга олиш" концепцияси барбод бўлишидан жуда ҳам ҳавотирланишмоқда".

Путиннинг Қирғизистонга ташрифи, иккинчи кун - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Путин: АҚШ ўз манфаати йўлида Россияни "ёвузлик империяси" сифатида кўрсатишга уриняпти
1991 йилдан сўнг америкаликлар собиқ Совет Иттифоқини қайта тиклаш имконини бермайдиган бир нечта блоклаш тузилмаларини ташкил этишга қарор қилганлар. Булар қаторига Украина, Болтиқбўйи мамлакатлари, Грузия ва улар умид қилганидек, Ўзбекистон кириши керак бўлган. Эндиликда, Қрим билан боғлиқ воқеалардан кейин америкаликлар Россия бу "жиловлаб туриш" устунларини қайтадан кўриб чиқишни хоҳлаб қолишидан жуда қўрқишмоқда", — деб таъкидлади эксперт.

Обаманинг БМТ Бош Ассамблеясидаги ядровий қуролни қисқартиш ҳақидаги даъватларига изоҳ берар экан, Фененко, буларнинг барчаси американча концепцияга жуда мос, яъни "қуйилиб" тушишини айтиб ўтди. "Улар, Қўшма штатлардан ташқари барча давлатлар ўз ядровий арсеналларини қисқартиришларини жуда ҳам хоҳладилар", — хотима қилди эксперт.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала