КХДР навбатдаги ядро синовига тайёрланмоқда

© AFP 2023КХДРдаги ракета синови
КХДРдаги ракета синови - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанубий Корея ҳарбийларининг фикрича, навбатдаги синов иккинчи ёки учинчи туннелда ўтказилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Шимолий Кореядаги полигонда фаолликнинг кучайиши яқин орада яна бир ерости ядро синови ўтказилишидан дарак беради, деб хабар беради РИА Новости Ренхап агентлигига асосланиб.

Агентликка маълумот берган Жанубий кореялик ҳарбийларнинг айтишларича, янги ядровий синов ёки узоқ масофага мўлжалланган ракетанинг учирилиши 10 октябрда, Корея меҳнат партияси ташкил этилганлигининг 68 йиллиги нишонланадиган кунда амалга оширилиши мумкин.

"Бешинчи ядро синовини яшириш учун кўтарилган ниқоб гумбази ҳалигача туширилмади. Бунинг устига, олтинчи ядро синови ўтиши мумкин бўлган учинчи туннел устига улкан парда тортилган", — дея иқтибос келтиради агентлик номини ошкор этишни истамаган ҳарбийдан.

БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилиши - Sputnik Ўзбекистон
БМТ 9 сентябр куни кечқурун Шимолий Корея бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади

Бешинчи ядро синови Пхунгери полигонида ўтказилганди. Жанубий Корея ҳарбийларининг фикрича, навбатдаги синов иккинчи ёки учинчи туннелда ўтказилиши мумкин.

Шимолий Корея 9 сентябр куни навбатдаги ядро синови муваффақиятли ўтгани ва ўз ракеталари учун ядровий каллакларга эга эканлигини маълум қилганди. Маълумотларга кўра, портловчи қурилманинг қуввати 10 килотоннага тенг бўлган. Мазкур синов КХДР тарихидаги энг йирик ядровий синов деб баҳоланмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0