Голливуд юлдузлари Трампга қарши ижтимоий рекламада суратга тушишди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишДональд Трамп
Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Актёрлар ушбу роликда суратга тушиш учун мажбур қилган сабабларни санаб ўтишади.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Америкалик аксарият машҳур шахслар, улар орасида актёрлар кичик Роберт Дауни, Скарлетт Йоханссон, Жеймс Франко, Жулианна Мур, Мартин Шин ва бошқалар бор. Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга қарши ижтимоий рекламада суратга тушишди, деб хабар беради РИА Новости.

Savetheday.vote сайтида жойлаштирилган видеода машҳур шахслар бўлажак сайловлар борасида ўз фикрларини ифодалашади.

Миллиардер Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Миллиардер Трамп Осиё Обамага кўрсатган "илтифот"дан ғазабда

"Наҳотки биз қабул маросимларида буюмларни ёндирадиган инсонга ядро қуролини бериб қўйишни истасак. Биз бу даҳшат бошланмасидан туриб унинг олдиниолишимиз мумкин", — дейилади видероликда. Актёрлар бу роликда суратга тушиш учун мажбур қилган сабабларни санаб ўтишади – "касаллик, иқтисодий инқироз, жамият тузумини бузиб ташлайдиган қўрқоқ ирқчи ".

Актёрлар АҚШ аҳолисини "мамлакатни қўрқув ва мавҳумликдан қутқаришга” чақиришади.

Янгиликлар лентаси
0