Артур Таймазов Россия Давлат Думаси депутати этиб сайланди

© MARWAN NAAMANI / AFPЎзбекистоннинг энг кўп мукофот олган спортчиси
Ўзбекистоннинг энг кўп мукофот олган спортчиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон термаси сафида 3 карра Олимпиада чемпиони ҳисобланган Артур Таймазов Россия парламенти қуйи палатаси депутатлигига ўтказилган сайловларда катта тафовут билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда спортчининг расмий сайтида хабар қилинган.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Дастлабки маълумотларга кўра, Эркин кураш бўйича Ўзбекистон термаси сафида 3 карра Олимпиада чемпиони ҳисобланган Артур Таймазов Шимолий Осетия республикаси бир мандатли сайлов округида Россиянинг "Единая партия"сидан Артур Таймазов етакчилик қилмоқда, деб хабар тарқатган Россия ОАВлари.

Таймазовнинг расмий сайтида эса "Вилоят сайлов комиссияси мажлисида Артур Таймазовга Россия Давлат Думасининг еттинчи чақириғи мажлисига депутати гувоҳномаси топширилди", дейилган.

Артур Таймазов Ўзбекистоннинг энг номдор спортчиси - Sputnik Ўзбекистон
Курашчи Артур Таймазов Россия Думаси депутати бўлиш истагини билдирди
Шимолий Осетия Марказий сайлов комисиясининг маълумотларига кўра, Артур Таймазов 281 186 овоз тўплаган. Иккинчи ўринни эгаллаган Гария Кучиевага 19 623 киши овоз берган.

Маълумот учун, 4 карра Олимпиада иштирокчиси Артур Таймазов 2000 йилги Сидней Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган бўлса, 2004, 2008 ва 2012 йилги Олимпиадаларда олтин медаль эгасига айланган.

Спортчи Осиё ўйинларининг уч карра ғолиби ҳам ҳисобланади. 2002, 2006 ва 2010 йилги турнирда унга тенг келадиган спортчи топилмаган. Жаҳон Чемпионатларида Таймазовга икки марта олтин, икки марта кумуш ва 1 марта бронза медали насиб қилган.

Янгиликлар лентаси
0