Жамият

Мудҳиш жиноят: фарғоналик эркак Россиядан қайтган хотини ва ўғлини чопиб ташлади

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Фарғонадаги Қувасой шаҳрида яшовчи И. исмли эркак яқинда Россиядан қайтган хотини ва тўйига уч кун қолган кенжа ўғлини чопиб, ўз жиноятини яшириш мақсадида, уйига ўт қўйган, дея хабар қилди Спутник Ўзбекистон нашрига ҳодисадан яхши хабардор бўлган манба.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Бу мудҳиш жиноят бутун Фарғона аҳлини ларзага солган.

"И. исмли эркак ўз хотини ва кенжа ўғлини чопиб ташлаб, сўнгра уларни молхонага кўмган ва бутун уйга ўт қўйган. Эҳтимол у шу орқали ўз жиноятини яширмоқчи бўлган", — деб хабар қилди воқеага гувоҳ манба Спутник Ўзбекистон нашрига.

Манбанинг сўзларига қараганда, марҳума ўз ўғли билан яқинда Россиядан қайтган.

"Россияга кетгунларига қадар келишмовчиликлар туфайли эр-хотин алоҳида яшай бошлашган эди. Орадан бир қанча вақт ўтиб аёл кенжа ўғлини олганча Россияга ишлашга жўнаб кетди. Патент нархи кўтарилгач, аёл яна ортга қайтди. Эри билан ярашиб бирга яшай бошлаган эди. Ҳатто кенжа ўғлига нон синдириб, келин туширишларига атиги 3 кун қолганди, холос", — деб хабар қилди суҳбатдош.

Манбанинг сўзларига қараганда, қотилликда гумон қилинаётган эркак ҳибсга олинган, ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0