Паралимпиадачилар Тошкент шаҳрида тантанали равишда кутиб олинди

© Новости УзбекистанаТошкентда паралимпиадачиларни кутиб олиш маросими ўтказилди
Тошкентда паралимпиадачиларни кутиб олиш маросими ўтказилди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун, 21 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Паралимпия терма жамоасини тантанали кутиб олиш маросими ташкил этилди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Чоршанба куни Ўзбекистон паралимпиячилари терма жамоаси жой олган самолёт тонгги соат 06.15да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди, деб хабар қилмоқда "Новости Узбекистана" нашри.

Паралимпия терма жамоамиз ҳам худди Олимпиадада иштирок этган спортчиларимиз сингари катта тантана билан кутиб олинди.

© Новости УзбекистанаТошкентда паралимпиадачилар кутиб олинди
Тошкентда паралимпиадачилар кутиб олинди - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда паралимпиадачилар кутиб олинди

Тарихий натижа: тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида 5та спорт турида 32 нафар спортчи билан иштирок этган паралимпиячиларимиз мусобақада жами 31та медални қўлга киритишди. Шулардан 8таси олтин, 6таси кумуш ҳамда 17та бронза медалларидир.

© Новости УзбекистанаТошкентда паралимпиадачилар кутиб олинди
Тошкентда паралимпиадачилар кутиб олинди - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда паралимпиадачилар кутиб олинди

Тантанали маросимда Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов сўзга чиқди, шунингдек, маросимга санъат олами вакиллари, Миллий олимпия қўмита ҳамда Паралимпия уюшмаси аъзолари ташриф буюрдилар.

© Новости УзбекистанаТошкентда паралимпиадачилар кутиб олинди
Тошкентда паралимпиадачилар кутиб олинди - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда паралимпиадачилар кутиб олинди

Маросим сўнггида паралимпиадачиларнинг ўзларига сўз берилди. Сўзга чиққан спортчилар ўз ғалабаларини ота-оналари, ватани, халқи ва Биринчи президентлари Ислом Каримовга бағишлаганларини айтиб ўтдилар.

© Новости УзбекистанаТошкентда паралимпиадачилар кутиб олинди
Тошкентда паралимпиадачилар кутиб олинди - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда паралимпиадачилар кутиб олинди

Маросимда Риода ўтган Олимпия ўйинларида совриндор бўлган спортчилар ҳам ҳозир бўлишди. Улар орасида Руслан Нуриддинов, боксчилар Ҳасанбой Дўсматов, Муроджон Аҳмадалиев, Шаҳрам Ғиёсов, Рустам Тўлаганов, курашчи Ихтиёр Наврўзов ва бошқа чемпион ва совриндорларни кўриш мумкин эди.

Янгиликлар лентаси
0