Бухоро вилоятининг собиқ ҳокими раҳбарлик курсисига қайтди

© David HoltБухоро
Бухоро - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
У 2011 йил декабрда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти томонидан лавозимидан озод қилинганидан сўнг маҳаллий газеталарда унинг исми тилга олинмай келаётганди.

ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Бухоро вилоятининг собиқ ҳокими Самойдин Ҳусейновнинг исми у Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг Бухоро вилояти кенгашига раис этиб сайланганидан сўнг матбуотда яна пайдо бўлди, деб хабар беради nuz.uz

У 2011 йил декабрда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти томонидан лавозимидан озод қилинганидан сўнг маҳаллий газеталарда унинг исми тилга олинмай келаётганди.

Самойдин Ҳусейновни Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармасининг Бухоро вилояти кенгашига раис этиб сайлаш қарори вилоят ташкилотининг кенгайтирилган йиғилишида қабул қилинган. У узоқ йиллардан буён ушбу лавозимда иш юритиб келган Юсуф Қурбоновнинг ўрнига сайланган.

Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, бир неча йилдан кейин саксон ёшни қаршилайдиган Қурбонов “бошқа ишга ўтиши муносабати билан” лавозимидан озод қилинган.

Самойдин Ҳусейнов вилоят ҳокими лавозимида 1996 йилдан 2011 йилга қадар фаолият олиб борган. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қарори билан лавозимидан озод қилингач, унинг ўрнига Муҳиддин Эсонов вилоят ҳокими этиб тайинланганди.

Янгиликлар лентаси
0