Ишченко: "Авторитар" Ўзбекистон АҚШдан кўра демократикроқ

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишРостислав Ишченко
Ростислав Ишченко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Экспертнинг айтишича, Саудиядаги теократик монархия ёки Лесото қироллиги каби давлатлар ҳисобга олинмаса, айрим миллий хусусиятлар билан йўғрилган демократия ҳамма жойда бир хил эканлиги маълум бўлади.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Биз кўпинча айтилган иборанинг маъноси ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмасдан сиёсий тамғадек гапирамиз. Масалан, ҳамма АҚШ ва Болтиқбўйида демократия мавжудлиги, дунёнинг бошқа давлатлари ва собиқ СССР мамлакатларида эса авторитар режим ҳукм суриши ҳақида билади, дейди Тизимли таҳлил ва прогноз қилиш маркази президенти Ростислав Ишченко Sputnikка берган интервьюсида.

Агарда Саудиядаги теократик монархия ёки Лесото қироллиги каби давлатлар ҳисобга олинмаса, айрим миллий хусусиятлар билан йўғрилган демократия ҳамма жойда бир хил эканлиги маълум бўлади.

Шаклдан бошлаймиз

Сайёрамиздаги аксарият давлатларда бир хил тузум мавжуд: давлат раҳбари (президент ёки монарх), ижрочи ҳокимият (бош вазир раҳбарлигидаги ҳукумат), парламент (бир ёки икки палатали). Баъзида, масалан давлат раҳбари АҚШдаги каби ижрочи ҳокимият бошлиғи вазифасини ҳам бажариши мумкин, лекин мумтоз демократия буни маъқулламайди.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: Туркманистон етакчиси "умрбод президент" бўлиши мумкин

Шу тарзда Европа "авторитар" деб ҳисоблайдиган Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон, Белоруссия каби давлатлар шакл нуқтаи назаридан олиб қараганда АҚШ ёки қонун чиқарувчи ва ижрочи ҳокимият ишига фаол аралашиш учун кенг ваколатларга эга герцог бошқарувчи Люксембург герцоглигига нисбатан демократикроқ кўринишдадир.

Дарвоқе, "демократик" Буюк Британиянинг монархи ҳам шунга ўхшаш ва ҳатто ундан ҳам кўпроқ ваколатларга эга. Лордлар палатасида ёки АҚШда президентни сайлашда сайловчилар коллегиясида ўринларнинг мерос қолиши нафақат замонавий, балки XIX аср бошларидаги мумтоз демократия ҳақидаги тасаввурларга ҳам мутлақо зид.

Сайловлар ва ваколатлар ҳақида

Демократиянинг яна бир белгиси деб давлат раҳбарларининг мунтазам алмашиб туриши ҳисобланади. Юзлаб йиллардан буён ҳукмдорлик қилиб келаётган европалик монархларни ўз ҳолига қўямиз. Демократияни ғарбча тушунувчиларнинг фикрича, улар реал ҳокимиятга эга бўлмаган оддий рамзлардир – аслида эса Британиянинг ваколатлари чекланмаган монархи олдида Италия президенти рамзийроқ кўринади.

Келинг, сурункасига тўрт марта АҚШ президентлигига сайланган Франклин Рузвельтни эслайлик. Бу ҳолатда Ғарбда ҳеч ким унинг президентлиги вақтида АҚШда демократия мавжуд бўлмаган деган фикрни илгари сурмайди.

Британия ёки Италия бош вазири, Германия канцлери сифатида истаганча узоқ вақт ишлаш мумкин. Бу мамлакатларда ижрочи ҳокимият бошлиқлари кенг ваколатларга эга. Британияда бош вазир парламент депутати, парламент кўпчилигининг етакчиси ва бир вақтнинг ўзида бош вазир бўлгани ҳолда қонун чиқарувчи ва ижрочи ҳокимиятларнинг ваколатларини ўзида бирлаштиради.

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: Шавкат Мирзиёевнинг тайинланиши – тўғри қарор

Буюк Британияда ҳукмрон партия парламент ваколатлари муддати доирасида истаган пайтида сайлов белгилаши мумкин. Бунинг учун бош вазир монархга парламентни тарқатиб юбориш таклифи билан чиқса кифоя. Бу усулдан Маргарет Тэтчер ўз ҳукмронлик даврини узайтириш учун бир неча бор фойдаланган. Энг авторитар режимлар орасида авторитар бўлган (ғарбнинг фикрича) собиқ совет давлатларида эса ваколатлар муддатини узайтириш учун навбатдаги (ёки муддатидан олдинги) сайловлар ёки умумхалқ референдуми ўтказилади.

Шу нуқтаи назардан Қозоғистон ёки Озарбайжон президенти қонунийлик даражаси жиҳатидан Британия монархи ёки бош вазири, АҚШ президентидан юқорироқ туради. АҚШда президент сайловларда кам овоз олиши, лекин сайлайдиганлар томонидан сайланиши мумкин.

Намоён бўлган натижа

Аслида, "авторитар режимлар" иккита сабабга кўра халққа яқинроқ туради. Биринчидан, ҳудудий, этник ва қариндошлик ришталари сайланган инсон зиммасига уни сайлаганлар олдида норасмий мажбурият юклайди. Молиявий манфаатлардан фарқли ўлароқ, бу мажбуриятга хиёнат қилинмайди. Молиявий гуруҳнинг манфаатларига хиёнат қилиб, бу бизнес, дейиш мумкин. Лекин этник манфаатларга хиёнат қилган инсон шак-шубҳасиз қувғиндига айланади. Бу ҳолатда айтиш мумкинки, ўзаро мулоқот ва “халқ назорати” Ғарбдан кўра Шарқда яхшироқ ишлайди.

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: Мирзиёев барчага уйда ким хўжайин эканини кўрсатиб қўйди

Иккинчидан, “Шарқнинг авторитар етакчилари” деб аталувчилар шахсий обрўси бор экан, ҳокимият тепасида тураверишлари мумкин. Ғарбда эса шахс обрўси лавозим обрўсига алмашган.

Қўпол қилиб айтганда, Шарқда сен ақлли, кучли бўлганинг ва сенга ишонишгани учун президентсан, Ғарбда эса сен президент эканлигинг учун ақллисан ва сенга президентлигинг якунлангунига қадар ишонишади.

Демократиянинг икки модели самарадорлигини аниқлаш учун кейинги 25 йил мобайнида демократиклиги ҳеч кимда шубҳа уйғотмайдиган Болтиқбўйи билан Қозоғистон ёки Озарбайжондаги натижаларни солиштириб кўришни таклиф этаман. Остона ва Боку ўз ҳудудларида яққол етакчиларга айланишди.
Ғарб таснифи бўйича кейинги икки-уч йилда демократикликнинг барча рекордларига эришган Украина ва Молдавияни эса собиқ совет ҳудудида ҳеч ким билан солиштириб бўлмайди. Чунки аҳоли қашшоқлиги даражаси бўйича улар барчани қувиб ўтишди. Украина эса қашшоқлашиш тезлиги бўйича дунёда биринчи ўринни олди.

Шундай экан Шарқнинг ёш муқобил демократияси нафақат шакл жиҳатидан, балки самарадорлик жиҳатидан ҳам устун ҳисобланади. Тўғри, агарда ҳокимият трансмиллий корпорацияларнинг эмас, халқнинг иродасини акс эттирса.

Муаллиф фикри таҳририят қарашларидан фарқланиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0