Андижондан олиб қочилган "Ласетти" Фарғонада тўхтатилди

© Sputnik / Игорь Руссак / Медиабанкка ўтишАвтомашина
Автомашина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи 21 ёшли фуқаро бўлиб чиқди.

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Андижон шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига шу шаҳарда яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг "Ласетти" русумли автомобили олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар қилди, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот маркази хабарида.

Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, машина эгаси автомобилини Б.Раҳимов кўчасидаги савдо дўкони олдида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган.

"Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида олиб қочилган автомашина Фарғона вилояти Данғара туманида тўхтатилди. Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи 21 ёшли фуқаро бўлиб чиқди", дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0