Боғчалардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш қоидалари ўзгартирилди

Oбуна бўлиш
Янги тартибга кўра мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминоти учун тўлов ҳар ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан тўланади. Аввалги таҳрирда эса бу ойнинг 10 санасига қадар қилиб белгиланган эди.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Халқ таълими ва Молия вазирликларининг қўшма қарори  билан янги "Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланди, деб хабар қилмоқда darakchi.uz.

"Янги низом тасдиқлангани муносабати билан илгари амалда бўлган 2008 йил 13 февралдаги "Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низом ўз кучини йўқотган деб топилди", — дейилади хабарда.

Янги тартибга кўра мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминоти учун тўлов ҳар ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан тўланади. Аввалги таҳрирда эса бу ойнинг 10 санасига қадар қилиб белгиланган эди.

Шунингдек, ойнинг 15-санасидан кейин келган болалар таъминоти учун тўлов бола келган кундан бошлаб 3 кун ичида ойнинг қолган кунларига мутаносиб равишда тўланади.

Тўлов вақтида тўланмаса…

Илгаригидек, тўловнинг белгиланган муддат ўтгандан сўнг ҳам кейинги 2 ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаслиги боланинг мактабгача таълим муассасасига қатнашини тўхтатиш учун асос бўлади.

Янгиликлар лентаси
0