Эксперт: Афғонистонда наркотрафикнинг ўсгани ҳақидаги хабар ёлғон

© Из личного архива автораЭксперт Александр Князев
Эксперт Александр Князев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кейинги кунларда ўзбек-афғон чегарасида гиёҳванд моддалар олиб ўтилиши кўпайгани ҳақида тез-тез хабар тарқалмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik, Мария Шелудякова. Sputnik мухбири наркокурьерларнинг фаоллашишига қандай омиллар сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида билиш учун Марказий Осиё бўйича экспертга мурожаат қилди. Афғонистон билан чегарада наркотрафикнинг кучайгани ҳақидаги хабарларнинг тарқалиши энг аввало Ўзбекистондаги ҳокимият алмашинуви жараёни билан боғлиқ, деди сиёсатшунос Александр Князев.

Экспертнинг фикрича, биринчи Президент Ислом Каримовнинг вафотидан кейин Ўзбекистонда "ноодатий жараёнлар" юз бераётганини кўрсатиш истагидаги "ташқи кучлар" кўпайди. Бундай хабарларни жиддий қабул қилмаслик лозим, деди у республиканинг географик жойлашувига ишора қилиб.

Афғон-ўзбек чегарасида Амударёнинг энг кенг қисми жойлашган. Дарёнинг кенглиги айрим жойларда 1,5 километрни ташкил этади. Бундан ташқари, совет давридан бошлаб Ўзбекистон томонида жиддий муҳандислик иншоотлари, соҳил бўйлаб тўлиқ миналаштирилган жойлар  мавжуд. Ягона ўтиш пункти Дўстлик кўприги бўлиб, бу ерда божхона-чегара назорати ўрнатилган.

Гиёҳванд модда - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек махсус хизматлари афюнфурушни қўлга туширишди

"Бу очиқ-ойдин ёлғон ахборот. Статистика бўйича Афғонистонда ишлаб чиқарилган гиёҳвандлик моддаларининг 80 %дан ортиғи Тожикистон ёки камроқ миқдорда Туркманистон томондан ўтади, Афғонистондан эмас, — деди Князев. — Энг муаммоли ҳудуд Қирғизистон томон. Чегара худди фронт чизиғига ўхшайди, гиёҳванд модда тўғридан-тўғри олиб ўтилишининг иложи йўқ".

Ҳақиқатан, Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасини ҳимояланиш жиҳатидан Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги чегарага қиёслашади. Гиёҳванд моддалар оқими Тожикистон чегарасининг шарқий қисми орқали қирғиз ҳудуди бўйлаб Ўзбекистонга ўтади.

Афғонистондан ўтадиган наркотрафик муаммоси мана 15 йилдирки Марказий Осиё мамлакатлари учун жиддий ҳудудий муаммо бўлиб қолмоқда — жаҳондаги афюннинг 90 фоизи ушбу мамлакатдан экспорт қилинади.

БМТнинг гиёҳвандлик ва жиноятлар бўйича бошқармасининг маълумотларига қараганда, Афғонистондан ҳар йили етти минг тоннага яқин героин хорижга чиқарилади.

Янгиликлар лентаси
0