МСК: Округ сайлов комиссия аъзоларининг 36,8 фоизи хотин-қизлар

© ЦИК УзбекистанаЎзбекистонда Президент сайлови
Ўзбекистонда Президент сайлови - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Округ сайлов комиссияларининг 56,6 фоизи аввалги сайловларда амалий тажриба тўплаган, жамиятнинг обрўли вакилларидир.

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказининг хабарига кўра,  Ўзбекистон ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Президент сайлови бўйича сайлов кампаниясининг боришига бағишланган брифинг ўтказилди.

Хабарда билдирилишича, Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов сайловга тайёргарлик ишлари қонунчилик талаблари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Асосий тадбирлар дастури асосида изчил олиб борилаётганини қайд этди.

Брифингда маълум бўлишича, "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонунга 2015 йил 29 декабрда киритилган ўзгартишларга мувофиқ сиёсий партия томонидан тақдим этилган имзо варақалари Ўзбекистон Республикаси жами сайловчилар умумий сонининг 5 фоизидан 1 фоизигача камайтирилган. Бу 214 350 нафар сайловчи имзосини ташкил этади.

Қайд этилишича, бу имзолар камида саккизта маъмурий-ҳудудий тузилма намояндаси бўлган сайловчиларни қамраб олган бўлиши керак. Маъмурий-ҳудудий тузилмалардан бирида сиёсий партия имзолар умумий миқдорининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин.

Ўзбекистонда президент сайловлари - Sputnik Ўзбекистон
Президент сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари таркибига номзодлар тавсия этилди

Брифингда журналистлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари тузилганлиги ҳақида хабардор қилинди. Округ сайлов комиссияларининг 56,6 фоизи аввалги сайловларда амалий тажриба тўплаган, жамиятнинг обрўли вакилларидир. Комиссия аъзоларининг 56 нафари, яъни 36,8 фоизи хотин-қизлардир, уларнинг 12 нафари эса сайлов комиссияларининг раҳбариятидан жой эгаллаган.

Бутун сайлов кампанияси ошкоралик ва очиқлик тамойиллари асосида олиб борилмоқда. Шу мақсадда Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, ЎзА, “Жаҳон”, “Uzreport” ахборот агентликлари, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан икки томонлама битимлар имзоланган.

Марказий сайлов комиссияси томонидан хорижий ва миллий оммавий ахборот воситаларининг қарийб 400 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди.

Журналистлар - Sputnik Ўзбекистон
Марказий сайлов комиссияси бир қатор ОАВлар билан сайловни ёритиш бўйича битимлар имзолади

Брифингда Марказий сайлов комиссияси томонидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси каби нуфузли халқаро тузилмаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун таклифномалар юборилгани маълум қилинди.

Янгиликлар лентаси
0